Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интернетда “арзон iPhone” таклиф қилиб, фуқароларни алдаган шахс қўлга олинди
Янгийўл туманида яшовчи, 2005 йилда туғилган шахс эълонлар платформасида сохта маълумотлар жойлаштириб, Telegram'да бир нечта қалбаки аккаунтлар орқали фуқаролардан олдиндан тўлов олиш йўли билан фирибгарлик қилганликда гумонланиб ушланди. Дастлабки текширувларда унга тегишли 8 та эпизод аниқланди.
Терговга қадар текширувлар давомида гумонланувчи iPhone смартфонларини “арзон” нархда сотишни ваъда қилиб, харидорларнинг ишончини қозонгани, олдиндан пул ундириб олгани маълум бўлди. У эълонлар платформасида сохта маълумотлар қўйган, Telegram'да аёллар исм-шарифларига ўхшаш тахаллуслар билан 10 га яқин аккаунт очган ва ўзини бошқа шахс сифатида таништирган.
Ички ишлар органлари маълумотига кўра, Нурафшон, Оҳангарон, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Бўка, Қибрай ва Тошкент туманларида содир этилган шунга ўхшаш 8 та жиноят айни ушбу шахсга тегишли.
Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б, г” бандлари (фирибгарликнинг оғирлаштирувчи ҳолатлари) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ИИББ фуқароларни огоҳликка чақириб, шубҳали онлайн савдоларга ишонмасликни сўради.
Мавзуга оид
21:51 / 08.07.2026
iPhone 18 Pro янги камера ва аккумулятор туфайли сезиларли даражада қалинлашади
08:55 / 06.07.2026
iPhone 18 Pro ҳақидаги махфий ҳужжатлар сиздирилди
20:25 / 29.06.2026
Apple MacBook ва iPad’дан кейин iPhone нархларини ҳам ошириши мумкин
18:16 / 29.06.2026