Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқаролари энди Ҳаж ва Умрага онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин
Буни амалга ошириш учун янги сервис — “Ҳаж ва Умранинг ягона портали” ишга туширилди. У орқали ташкилотларга шахсан бориш ва қоғоз ҳужжатлар расмийлаштиришсиз ариза топшириш мумкин.
Фото: Kun.uz
Дин ишлари бўйича қўмита хабарига кўра, электрон навбатга рўйхатдан ўтиш икки усулда амалга оширилади — Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz ва www.haj-umra.gov.uz сайти орқали.
Бундан аввал Саудия Арабистони “Ҳаж — 2026” мавсумида зиёратчилар визани фақат Nusuk платформаси орқали берилган соғлиқ ҳолати ҳақидаги тиббий гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда олиши мумкинлигини маълум қилган эди.
Ҳажда иштирок этишга рухсат этилмайдиган касалликлар рўйхатида қуйидагилар кўрсатилган: диализ талаб қиладиган буйрак етишмовчилиги, оғир шаклдаги юрак ва жигар етишмовчилиги, кислород қўллаб-қуввати талаб этиладиган сурункали ўпка касалликлари, шунингдек, жиддий руҳий ва неврологик бузилишлар. Бундан ташқари, ҳомиладорликнинг сўнгги триместридаги аёллар, фаол юқумли ва онкологик касалликларга чалинган шахслар сафарга қўйилмайди.
Мавзуга оид
21:23 / 10.03.2026
Умра сафарлари қайта йўлга қўйилмоқда
10:31 / 07.03.2026
“Ihlos travel”нинг Умра зиёратчилари Ўзбекистонга эсон-омон етиб келгани маълум қилинди
17:30 / 01.03.2026
Умра сафарлари вақтинча кечиктирилди
17:57 / 20.02.2026