Ўзбекистон | 18:05 / 24.10.2025
2342
2 дақиқада ўқилади

Айрим оила фарзандининг нодавлат боғча учун тўлови бир қисми қоплаб берилади

Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган «Камбағал оилалар реестри»га киритилган оила фарзанди учун ота-она тўловининг бир қисми давлат бюджетидан қоплаб берилади.

«Камбағал оилалар реестри»га киритилган оилаларнинг фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисида»ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низом оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган «Камбағал оилалар реестри»га киритилган оила фарзанди учун ота-она тўловининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.

Ота-она тўловининг бир қисми Давлат бюджетидан қоплаб бериладиган айрим тоифадаги оила фарзанди рўйхати ахборот тизими орқали автоматик равишда шакллантирилади.

Айрим тоифадаги оила ота-она тўловини қоплаш учун оилавий боғчага компенсация тегишли ҳудудда 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган ота-она тўловининг 40 фоизи миқдорида ажратилади.

Компенсация оилавий боғчага ҳақиқатда қатнаётган айрим тоифадаги оила фарзанди сонидан келиб чиқиб, бироқ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан оилавий МТТ ўртасида тузилган битимда белгиланган ўринларнинг 15 фоизидан кўп бўлмаган қисмига ажратилади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид