Спорт | 20:30 / 26.10.2025
15787
1 дақиқада ўқилади

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев автомобил билан тақдирланди

Жаҳоннинг уч карра чемпионига президент совғаси топширилди.

Фото: OlympicUz

Оғир атлетика бўйича Норвегияда ўтказилган жаҳон чемпионатининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Спорт вазирлиги, МОҚ ва мамлакат оғир атлетика федерацияси раҳбарияти иштирок этди.

Дунё биринчилигида 3 та олтин медални қўлга киритиб, -110 кг вазн тоифасида мутлақ чемпионликка эришган Акбар Жўраев тегишли ҳукумат қарори асосида президент совғаси – BYD автомобили ҳамда 15 минг доллар билан тақдирланди.

Шунингдек, мазкур йўналишда 2 та бронза медалига сазовор бўлган Руслан Нурудинов 3750 доллар мукофот олди.

Спортчиларнинг мураббийларига ҳам пул мукофоти топширилди.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид