Спорт | 16:46 / 10.08.2024
10884
1 дақиқада ўқилади

Париж-2024. Акбар Жўраев Ўзбекистон делегациясига биринчи кумуш медални келтирди

Токио Олимпиадасида -109 кг вазнда чемпион бўлган Жўраев бу сафар -102 кг вазн тоифасида иштирок этди ва хитойлик рақибидан сўнг 2-ўринни эгаллади.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Ёзги Олимпия ўйинларида оғир атлетика баҳслари ҳам бўлиб ўтди. 

-102 кг вазнда ўтган беллашувларда Акбар Жўраев жами 404 кг натижа билан 2-ўринни эгаллади. -109 кг вазнда Токио Олимпиадаси чемпиони бўлган ўзбекистонлик атлет даст кўтаришда 185 кг, силтаб кўтаришда 219 кг тош кўтарди. 

Хитойлик Лиу Ҳуан 406 кг натижа билан олтин медалга сазовор бўлди. Бронза нейтрал мақомида қатнашган Евгений Тихонцовга (402) насиб этди.

Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг Париждаги медаллари 9 тага етди — 5 олтин, 1 кумуш ва 3 бронза.

Мавзуга оид