Технология | 10:50 / 27.10.2025
2675
1 дақиқада ўқилади

Nike югуришни осонлаштирувчи “робот оёқ” яратди

Дунёдаги энг машҳур спорт бренди Nike бозорга Project Amplify номли янги лойиҳасини тақдим этди. Бу оёқ учун мўлжалланган роботлаштирилган экзоскелет, яъни сизни тезроқ ва узоқроқ югуртирадиган “иккинчи мушаклар тизими”.

Фото: Nike

Project Amplify — бу электр двигателли оёқ мосламаси, Nike уни америкалик стартап Dephy билан бирга ишлаб чиққан. Қурилма оёққа ўрнатилади, тиззадан пастда жойлашган қисми эса мотор ёрдамида ҳар бир қадамингизни кучайтиради.

Тизим оёқ ҳаракатини кузатиб боради, юк тақсимотини ўрганади ва мушакларга ёрдам беради. Натижада югураётган одам камроқ куч сарфлайди, лекин тезроқ масофа босиб ўтади.

Nikeʼнинг дастлабки синовларига кўра, айрим спортчилар бу тизим билан бир мил масофани 12 дақиқа эмас, 10 дақиқада босиб ўтган. Nike уни оммавий ишлаб чиқариш режалари ҳақида гапирган, бироқ аниқ санани ҳали ошкор этмаган.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид