Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари оширилди
Иссиқлик таъминоти хизматлари учун тарифлар аҳолига 15 фоизга оширилди.
Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан Veolia Energy Таshkent томонидан кўрсатиладиган марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун янги тарифлар тасдиқланди.
Қарорга мувофиқ, иссиқлик таъминоти хизматлари учун тарифлар аҳолига 15 фоизга оширилди.
Базавий тариф ҚҚСсиз 711 641 сўм/Гкал, аҳоли учун 139 860 сўм/Гкал, бюджет ташкилотлари учун 952 797 сўм/Гкал, бошқа улгуржи хизмат кўрсатувчи ташкилотлар учун эса 342 296 сўм/Гкал этиб белгиланди.
Бу нархлар халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши томонидан 22 августда маъқулланган эди.
Қарор расмий эълон қилинган кундан (27 октябрь) эътиборан кучга кириши таъкидланган. Аммо қонунчиликка кўра, коммунал тўловлар нархи ошадиган бўлса, бу ҳақда 15 кун олдин ОАВ орқали хабар берилиши керак.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026