Ўзбекистон | 18:01 / 28.10.2025
2910
1 дақиқада ўқилади

5 май «Касб ва меҳнат куни» сифатида нишонланади

Касбий таълим тизимини 2030 йилга қадар ислоҳ қилишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди.

«Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Қуйидагилар касбий таълим тизимини 2030 йилга қадар ислоҳ қилишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан:

- халқаро ва қўшма таълим дастурлари жорий этилган техникумлар сонини камида 250 тага етказиш;

- 9-синф битирувчиларининг касбий таълим билан қамровини амалдаги 29 фоиздан 50 фоизга етказиш;

- хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ дастурларида иштирок этган педагоглар сонини 100 нафардан 2500 нафарга етказиш.

Мактабнинг 10-синф ўқувчиларига ўқишини техникумларга кўчиришга рухсат берилади.

2026 йилдан бошлаб 5 май куни «Касб ва меҳнат куни» сифатида ҳар йили нишонланади ҳамда унинг доирасида жамоатчилик, айниқса, ёшлар орасида касблар жозибадорлигини ошириш ва касбий таълимни оммалаштиришга қаратилган тадбирлар тизимли равишда амалга оширилади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид