Таълим | 09:11
326
1 дақиқада ўқилади

Касбий таълим ташкилотларини аккредитация қилишда баҳолаш индикаторлари тасдиқланди

Адлия вазирлиги касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни давлат рўйхатидан ўтказди. Ҳужжат 2025 йил 18 декабрдан кучга кирган. 

Ҳужжатга мувофиқ, касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш жараёнида 7 та йўналиш доирасида 37 та мезон бўйича жами 203 та индикатор қўлланади

Шундан:

  • 12 та (5,9 фоиз) мажбурий индикатор;
  • 191 та (94,1 фоиз) умумий индикатор белгиланган бўлиб, улар «мувофиқ» ёки «мувофиқ эмас» тарзида баҳоланади. 

Баҳолаш тартибига кўра:

  • индикаторларнинг 50 фоизгача қисми «мувофиқ» бўлса — мезон «мувофиқ эмас»;
  • 50 фоиз–60 фоиз бўлса — мезон «қисман мувофиқ»;
  • 60 фоиз ва ундан юқори бўлса — мезон «мувофиқ» деб топилади. 

Қайд этилишича, мажбурий индикатор «мувофиқ эмас» деб баҳоланса, умумий натижадан қатъи назар, тегишли мезон ҳам «мувофиқ эмас» деб топилади. 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид