Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ комиссияси: РФ армияси Украинада тинч аҳолини атайлаб нишонга олмоқда
Россия ҳарбийларининг ҳаракатлари инсониятга қарши жиноятлар, фуқароларни қийнашга тенг, дейилади БМТ комиссияси ҳисоботида. Муаллифлар Россия зарбалари украинларни уйларидан қочиришга қаратилганини қайд этади.
Россия ҳарбийлари бошқарадиган дронлар бир неча бор Украина тинч аҳолисига ҳужум қилган, бу эса ҳалокатлар, яраланишлар ва катта кўламли вайронагарчиликка олиб келган. Бу ҳақда Ҳуқуқлар бўйича БМТ кенгаши томонидан 2022 йил март ойида тузилган Украина бўйича ҳолатларни тергов қилувчи мустақил халқаро комиссия душанба, 27 октябрь куни эълон қилган ҳисоботида айтилади.
Комиссия таъкидлашича, Россия ҳарбийларининг ҳаракатлари инсониятга қарши икки тоифадаги жиноятларга тенг: биринчиси — «қотилликлар ва аҳолини мажбуран кўчириш», иккинчиси — «депортациялар» ҳамда Россия қўшинлари томонидан оккупация қилинган ҳудудлардан фуқароларни кўчириш. Айримлари қийноқларга дучор бўлган.
Ҳисобот муаллифларига кўра, дронлар билан қасддан берилган зарбалар Днипро дарёсининг ўнг қирғоғи бўйлаб 300 километрдан ортиқ ҳудудда — Днипропетровск, Херсон ва Миколайив вилоятларида — тинч мақсадли объектларга йўналтирилган. БМТ комиссияси бу ҳаракатларни украинларни уйларидан сиқиб чиқаришга қаратилган, тизимли ва мувофиқлаштирилган амалиётлар деб баҳолайди ва буни аҳолини мажбуран кўчириш — инсониятга қарши жиноят сифатида қайд этади.
Ҳужум мақсадлари қаторида турар жойлар, тиббиёт муассасалари ва бошқа фуқаролик инфратузилмалари, шунингдек, халқаро гуманитар ҳуқуққа кўра алоҳида ҳимояга эга бўлган тезкор хизматлар — тез ёрдам машиналари ва ёнғин бўлинмалари ҳам борлиги кўрсатилган.
Ҳужжатда оккупация қилинган ҳудудлардан одамлар гуруҳларини депортация қилиш ёки кўчириш ишларини Россия ҳокимиятлари мувофиқлаштиргани қайд этилган. Айрим тинч аҳоли Украина ҳукумати назоратидаги ҳудудларга, бошқалар эса қўшни Гуржистонга кўчирилган.
Ҳисоботда, шунингдек, қўлга олиш, қийноққа солиш, ҳужжатлар ва шахсий буюмларни мусодара қилиш ҳолатлари баён этилган — булар «жуда кучли руҳий азоб ва дард келтирган, ғайриинсоний муомала бўлиб, ҳарбий жиноят ва инсон ҳуқуқларини бузиш» сифатида баҳоланади.
БМТ сайтида қайд этилишича, ҳисобот хулосалари очиқ манбалардаги 500 та видеони таҳлил қилишга таянган, шуларнинг 247 тасида суратга олиш жойи техник текширилган. Шунингдек, ҳужжатга Украина фуқаролари билан ўтказилган 226 та интервю натижалари киритилган. Ўқ остида қолган маҳаллий аҳоли ўз турмуш шароитларини тоқат қилиб бўлмас даражада деб тасвирлаган.
Комиссия Украина Қуролли кучлари дронлар билан Россия оккупациясидаги ҳудудларда фуқаролик объектларига зарба бергани ҳақидаги Россия томони баёнотларини ҳам кўриб чиққан. Аммо комиссия «ҳудудга кира олмагани, гувоҳлар хавфсизлиги юзасидан хавотирлар ва Россия ҳокимиятларидан жавоблар бўлмагани» туфайли хулоса чиқара олмаганини билдирди.
Reuters агентлиги эслатишича, деярли тўрт йиллик уруш давомида Украина ҳам Россиянинг фуқаролик инфратузилмасига ва Россия назоратидаги украин ҳудудларига ҳужумлар уюштирган, аммо бу ҳужумлар кўлами жиҳатдан кичикроқ бўлган.
Мавзуга оид
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026