Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ғарбида йирик жанговар қурол-аслаҳа омбори топилди
Шимолий Рейн — Вестфалияда полиция йирик миқдорда қурол-аслаҳа омборини аниқлади. Вупперталда душанба, 27 октябр куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида прокурор вакили Волф-Тилман Баумерт маълум қилишича, бу Германиянинг ушбу федерал ердаги «энг йирик жанговар қурол топилмалари»дан бири бўлиши мумкин. Қурол-савдоси билан шуғулланган деб гумон қилинаётган уч киши ҳибсга олинди.
Фото: DPA
Баумертнинг dpa агентлиги келтирган сўзларига кўра, Вуппертал яқинидаги Ремшайд шаҳридаги ертўладан топилган барча қурол-аслаҳаларнинг якуний рўйхатини тузиш учун яна бир неча кун керак бўлади. Фақат шундан кейин уларнинг барчаси ишлаш ҳолатидами ва ўқ отишга яроқлими, аниқ айтиш мумкин бўлади.
Мусодара қилинган қуроллар орасида штурм милтиқлари, гранатомётлар, миномёт снарядлари ва пистолет-пулемётлар бор. Топилган ашёларнинг катта қисми Иккинчи жаҳон уруши даврига тааллуқли. Бироқ янгироқ намуналар ҳам учраган бўлиб, улар ёрдамида оғир жиноятлар содир этилиши мумкин эди. «Бу нарсалар ниҳоятда хавфли», — деди Баумерт.
Қурол савдогарларининг мижозлари ким бўлгани ҳақида терговчилар ҳозирча маълум қилмаяпти. Ёши 34, 37 ва 59 да бўлган уч асосий гумонланувчи дастлабки ҳибсга олинган. AFP агентлиги ёзишича, уларга жумладан, жангoвар қурол-аслаҳа билан ноқонуний савдо қилиш айблови қўйилган. Айбдор деб топилса, улар ўн йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Қамоққа олишдан олдин узоқ давом этган тезкор тадбирлар ўтказилган. Ремшайддаги қурол савдогари ҳақида дастлабки маълумотлар 2024 йил май ойида пайдо бўлган. Аста-секин терговчилар «халқаро кўламга эга иш»дан шубҳаланган, деди Баумерт. Тергов кенгайтирилиб, Европол иштирокида олиб борилди. 2024 йил сентябр ойида махфий ходимлар гумон қилинувчилардан бир неча марта синов тариқасида харид амалга оширган.
Журналистларга маълум қилинганидек, жами 11 та тинтув ўтказилган. Ремшайддан ташқари, тинтувлар Ҳам ва Тюрингиядаги Боркслебенда ҳам бўлиб ўтган. Амалиётга 200 дан ортиқ ходим, шу жумладан махсус бўлинмалар жалб қилинган. Тергов ва мусодара қилинган қурол-аслаҳани экспертиза қилиш ишлари давом этмоқда. Тинтувлар чоғида, шунингдек, наркотик воситалар ва нақд пул ҳам мусодара қилинди.
Мавзуга оид
15:05 / 17.12.2025
Германия: янги денгиз вертолёти сувости кемаларига қарши курашни кучайтиради
12:08 / 17.12.2025
Берлин ва Лондон Киевга ҳаво мудофаасини кучайтиришда ёрдам ваъда қилди
14:30 / 16.12.2025
Немис бизнеси Украинага ёрдамни Германия буюртмалари билан боғламоқчи
12:24 / 16.12.2025