Спорт | 18:44 / 29.10.2025
3681
2 дақиқада ўқилади

Аргентина банки Марадона голи тасвирланган тангани чиқарди

Тангада 1986 йилги жаҳон чемпионатида Англия терма жамоаси дарвозасига гол урган Диего Марадонанинг афсонавий яккахон юриши траекторияси тасвирланган.

Фото: bcra.gob.ar

Аргентина Марказий банки 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатига бағишланган эсдалик кумуш тангани тақдим этди.

Танганинг орқа томонида 1986 йилда Мексикада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Англия терма жамоаси дарвозасига гол урган Диего Марадонанинг афсонавий яккахон юриши траекторияси тасвирланган. 2026 йилда ушбу унутилмас воқеага 40 йил тўлади. Аверсда тангани ёриб ўтаётгани тасвирланган тўп жойлаштирилган, бу «Аргентинага хос футболга бўлган иштиёқни» англатади, дейилади тавсифда.

Танга 925 пробали кумушдан ясалган, оғирлиги 27 г, диаметри 40 мм. Ички бозор учун тиражи 2,5 минг дона, ҳар бирининг номинал қиймати - 10 доллар. Халқаро муомала учун худди шундай дизайндаги олтин тангалар ҳам чиқарилади.

Диего Марадона (1960-2020) - афсонавий аргентиналик футболчи, тарихдаги энг буюк ўйинчилардан бири. У техника, дриблинг ва ўйин даҳоси эди. 1986 йилги жаҳон чемпионида турнир қаҳрамони бўлган ва миллий жамоанинг ғалабасига катта ҳисса қўшган.

Аргентина амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади. Жамоа 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган турнирда чемпионликни қўлга киритди.

ЖЧ-2026 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид