Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кувайт компанияси Ўзбекистонда исломий банк ташкил этиши мумкин
Кувайтнинг Noor Financial Investment компанияси Ўзбекистонда янги исломий банк ташкил этиш имкониятларини ўрганяпти. Шунингдек, Кувайт томони мамлакатнинг инвестициявий ташаббусларида фаол иштирок этишга тайёр эканини билдирган.
Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
24 октябр куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир ўринбосари Шохрух Гуламов ҳамда Кувайтнинг Noor Financial Investment компанияси делегацияси муқобил инвестициялар бўйича катта вице-президент Абдулла Ал-Хоули бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди, дея хабар берди вазирлик ахборот хизмати.
Музокаралар давомида молия, саноат, энергетика ва инфратузилма соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, шунингдек, Кувайт томонининг Ўзбекистон ҳудудида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларида иштироки масалалари муҳокама қилинган.

Учрашувда ислом қоидаларига асосланган банк тизимини ривожлантириш ва Noor Financial Investment иштирокида Ўзбекистонда янги ислом банкини ташкил этиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилган.
Кувайт томони Ўзбекистонда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижаларини юқори баҳолаб, мамлакатнинг инвестициявий ташаббусларида фаол иштирок этишга тайёр эканини билдирган.