Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк раисига уч нафар янги ўринбосар тайинланди
Нодир Очилов, Санжар Носиров ва Нусратулла Фозилов Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимларига тайинланди. Улар мос равишда монетар операциялар, методология ва пруденциал назорат йўналишларида раҳбарлик тажрибасига эга.
Марказий банк хабарига кўра, тизимда янги тайинловлар амалга оширилди.

Жумладан:
- Нодир Очилов — Марказий банк раисининг ўринбосари. Аввалги лавозими: Монетар операциялар департаменти директори.
- Санжар Носиров — Марказий банк раисининг ўринбосари. Аввалги лавозими: Кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш методологияси департаменти раҳбари.
- Нусратулла Фозилов — Марказий банк раисининг ўринбосари. Аввалги лавозими: Банкларни пруденциал назорати департаменти директори.
Қайд этилишича, янги тайинловлар банк тизимидаги монетар сиёсат амалга оширилиши, регулятор методологияси ва пруденциал назорат каби асосий йўналишларда институционал салоҳиятни кучайтиришга қаратилган.
Мавзуга оид
19:19 / 04.12.2025
Ўзбекистон октябрда олтиннинг энг йирик харидорларидан бири бўлди
17:08 / 04.12.2025
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
15:55 / 02.12.2025
Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
16:32 / 28.11.2025