Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон октябрда олтиннинг энг йирик харидорларидан бири бўлди
Ўзбекистон Марказий банки октябр ойида 9 тонна олтин сотиб олиб, Польша ва Бразилиядан кейинги энг йирик харидорлардан бири бўлди.
Марказий банклар октябрь ойида соф олтин харидини 53 тоннагача оширди, дея хабар бермоқда Жаҳон олтин кенгаши.
Бу сентябр ойига нисбатан 36 фоизга кўп ва йил бошидан бери қайд этилган энг юқори ойлик кўрсаткич ҳисобланади.

Энг йирик харидорлар — Польша ва Бразилия Марказий банки бўлиб, уларнинг ҳар бири 16 тоннадан олтин сотиб олган. Учликка Ўзбекистон Марказий банки (9 тонна) ҳам кирган.
Шунингдек, Индонезия (4 тонна), Туркия (3 тонна), Чехия ва Қирғизистон (2 тоннадан), Гана, Хитой, Қозоғистон ва Филиппин марказий банклари (1 тоннадан) ҳам қимматбаҳо металл харидини амалга оширишган.
Ҳисобот даврида Россия регулятори (3 тонна) олтин сотган ягона марказий банк бўлган.
Йил бошидан ноябр ойигача жаҳон марказий банклари 254 тонна соф олтин харидини амалга оширган. Бу аввалги уч йилга нисбатан камроқ кўрсаткич бўлиб, қисқариш жорий йилда нархларнинг қимматлиги билан изоҳланган.

Йил бошидан бери энг йирик харидорлар Польша ва Қозоғистон, энг йирик олтин сотувчилари эса Сингапур ва Ўзбекистон марказий банклари бўлиб қоляпти.
Мавзуга оид
19:43 / 04.07.2026
Эскроу орқали расмийлаштирилган олди-сотди битимлари ўсишда давом этмоқда
15:00 / 03.07.2026
Ўзбекистонда UzQR тизими ишга тушди. Асосий саволларга жавоблар
19:21 / 16.06.2026
Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган эсдалик тангалар сотувга чиқарилади
16:50 / 16.06.2026