Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликларнинг Сербияда ишга жойлашиши жараёни соддалашади
Тошкентда бўлиб ўтган учрашувларда Ўзбекистон ва Сербия ўртасида меҳнат миграцияси бўйича англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжат ўзбекистонлик фуқароларни Сербияда қонуний асосда ишга қабул қилиш тартибини мувофиқлаштириш ва соддалаштиришни кўзда тутади.
Президентлар учрашуви доирасида ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўплами қабул қилинди. Жумладан, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва Сербиянинг Меҳнат, бандлик, фахрийлар ва ижтимоий масалалар вазирлиги меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади.
Нима ўзгаради?
- қонуний бандлик: ўзбекистонликларни Сербияда ишга қабул қилиш тартиби бирхиллаштирилади, ҳужжат айланмаси ва талаблар аниқлаштирилади;
- ҳуқуқий ҳимоя: хорижда ишлаётган фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик кучаяди;
- профилактика: ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш учун қўшма чора-тадбирлар амалга оширилади;
- тажриба алмашиш: бандлик тизимидаги илғор амалиётлар бўйича ўқувлар, семинарлар ва ахборот алмашинуви йўлга қўйилади.
Икки томон қонунчиликни мониторинг қилиш, маълумот алмашиш ва қўшма маслаҳатлашувлар ўтказишни тизимли асосда йўлга қўяди.
Ўзбекистон фуқароларини Сербияда ишга қабул қилиш тартиб-тамойилларини мувофиқлаштириш учун алоҳида техник баённома ишлаб чиқилади.
Меморандум икки давлат етакчилари ҳузурида имзоланган ҳужжатлар тўпламининг бир қисмидир ва Ўзбекистон–Сербия муносабатларида меҳнат бозоридаги ҳамкорликни чуқурлаштиришни мақсад қилади.
Мавзуга оид
09:15 / 10.06.2026
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
19:24 / 09.06.2026
Ўзбекистон ва Сенегал вакиллари АҚШда қаттиқ текширувдан ўтказилди
18:06 / 08.06.2026