Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурилиш тармоғида бино ва иншоотлар сегменти етакчилик қилмоқда
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январ–сентябр ойларида мамлакатда бажарилган қурилиш ишларининг 68,9 фоизи бино ва иншоотлар қурилиши ҳиссасига тўғри келди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,1 фоизга ўсган.
Фото: Kun.uz
Ҳисобот даврида қурилиш соҳасининг таркибий тузилиши қуйидаги кўринишда шаклланди:
Иқтисодий фаолият турлари бўйича ҳажм
- бино ва иншоотлар қурилиши: 154,7 трлн сўм;
- фуқаролик объектлари қурилиши: 46,7 трлн сўм;
- ихтисослаштирилган қурилиш ишлари: 23,2 трлн сўм.
Жами қурилиш ишлари ҳажми тахминан 224,6 трлн сўмга тенг.
Сегментлар улуши: бино ва иншоотлар — ~68,9 фоиз, фуқаролик объектлари — ~20,8 фоиз, ихтисослаштирилган ишлар — ~10,3 фоиз.
Етакчилик, аввало, турар-нотурар жойлар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини кенгайтириш, реконструкция ҳамда хусусий лойиҳалар фаоллашгани ҳисобига таъминланмоқда.
Мавзуга оид
09:37 / 19.05.2026
Ўзбекистонга энг кўп Россиядан кўчиб келинмоқда
09:31 / 16.05.2026
Ўзбекистонда аёлларга нисбатан эркаклар сони кўпроқ — статистика
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026