Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ямайкага тарихидаги энг кучли «Мелисса» довули ёпирилди
«Мелисса» довули Ямайка оролидан ўтиб, тошқинлар ва электр таъминоти узилишларига сабаб бўлди. Камида уч киши ҳалок бўлди. Бу орол давлат тарихидаги энг кучли довул сифатида қайд этилди. «Мелисса» яқин соатларда Куба ва Баҳам оролларига ёпирилиши кутилмоқда.
Фото: Matias Delacroix/AP Photo/picture alliance
28 октябр, сешанба куни «Мелисса» Ямайканинг жануби-ғарбига тўғри келган ҳолда оролга ёпирилди. Маҳаллий ҳокимият ва ОАВ тошқинлар, кўчкилар, ағдарилган дарахтлар, учиб кетган томлар ва катта кўламдаги электр узилишлари ҳақида хабар бермоқда. Зарар кўлами ҳали аниқланмоқда.
Ямайкада тахминан 15 000 нафар аҳоли вақтинча бошпанага кўчирилди. 2,8 млн аҳолиси бор мамлакатда 530 000 та хонадон электрсиз қолди. Кингстон шаҳар ҳокимияти тошқинлар сабаб тимсоҳлар одатий яшаш жойларидан чиқиб кетиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.
Довул Ямайка ҳудудидан бир кун вақт ичида ўтиб кетди. Ҳозир у шимолга — Кубага томон ҳаракатланмоқда ва 29 октябр тонгида у ерга ёпирилиши кутилмоқда. Оролда олдиндан 735 000 киши эвакуация қилинган. Шундан кейин табиий офат Баҳам ороллари сари йўналади.
Довул Ямайкада уч кишининг, Ҳаитида яна уч кишининг ва Доминикан Республикасида бир кишининг ўлимига сабаб бўлди. Доминикан Республикасида яна бир киши бедарак йўқолганлар рўйхатига қўшилган.
Ямайка метеорология хизматининг маълум қилишича, «Мелисса» — 1851 йилдан бери кузатувлар тарихида Ямайкага ёпирилган энг кучли довул. Офат марказида шамолнинг максимал тезлиги соатига 295 кмга етган.
Американинг Associated Press агентлиги ҳисоб-китобига кўра, бу Атлантикада қуруқликка чиқиб ёпирилган довуллар орасида шамол тезлиги бўйича тарихдаги иккинчи натижа, ундан кучлиси фақат 1980 йилдаги «Аллен» тропик циклонида кузатилган.
Мавзуга оид
14:40 / 01.11.2025
Карибда инқироз: «Мелисса» довули қурбонлар ва миллиардлаб зарар қолдирди
23:37 / 02.11.2024
Финляндияда тарихда биринчи марта довул кузатилди
23:04 / 08.10.2024
Жо Байден довуллар туфайли Берлинга сафарини бекор қилди
14:24 / 27.09.2024