Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳондаги қарз рейтинги: 2025 йилда энг катта давлат қарзига эга мамлакатлар
2025 йилда жаҳонда давлат қарзи ҳажми 110,9 трлн долларга етди. Лекин унинг асосий қисми айнан қайси мамлакатларга тўғри келади?
Фото: Getty Imagеs
Ушбу инфографикада 2025 йилда энг юқори умумий давлат қарзига эга давлатлар кўрсатилган. Маълумотлар Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ)нинг 2025 йил октябр ойидаги “Жаҳон иқтисодиёти ривожланиш истиқболлари”нинг сўнгги нашридан олинган.
Етакчи бешлик — АҚШ, Хитой, Япония, Буюк Британия ва Франция — жаҳон давлат қарзининг учдан икки қисмини тўплаган, бу жами 74,8 трлн долларни ташкил этади.
АҚШ ҳануз биринчи ўринда бўлиб, 38,3 трлн долларлик давлат қарзига эга — бу глобал қарз массасининг салкам учдан бир қисмидан кўпроғига тўғри келади. Ундан кейин Хитой ва Япония 18,7 трлн ва 9,8 трлн доллар миқдоридаги қарзлар билан жойлашган. Бу уч етакчи мамлакат улуши жами жаҳон қарзининг 60 фоизини ташкил этишини англатади.
Кейинги ўринларда Буюк Британия, Франция ва Италия 4,1 трлн, 3,9 трлн ва 3,5 трлн долларлик давлат қарзи билан бормоқда. Бу ривожланган иқтисодиётлар одатда абсолют кўрсаткичда ҳам, ЯИМга нисбатан ҳам юқори қарз юкига эга — кенг кўламли фискал дастурлар ва аҳолининг қариши билан изоҳланади.
Гарчи АҚШнинг давлат қарзи Хитойникидан икки баравардан кўпроқ бўлса-да, 2025 йилда унинг йиллик ўсиши фоиз ифодасида унчалик катта бўлмади.
2025 йилда АҚШ давлат қарзи 2,9 трлн долларга ошган бўлса, Хитой қарзи 2,2 трлн долларга кўпайди. Абсолют рақам кичикроқ бўлса-да, Хитой қарзи фоизда тезроқ ўсди — йиллик ўсиш суръати 13,6 фоизни ташкил этди, АҚШда эса 8,4 фоиз.
Япониянинг давлат қарзи/ЯИМ коэффициенти (230 фоиз) юқорилиги билан машҳур, аммо 2025 йилда бу кўрсаткич пасайди, чунки мамлакат давлат қарзи тахминан 200 млрд долларга, яъни фоиз ифодасида 2 фоиз атрофидагина ошди.