Иқтисодиёт | 13:31 / 30.10.2025
2232
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга кирган хорижий сармоянинг 39,9 фоизи Хитой улуши

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йил январ—сентябр ойларида ўзлаштирилган 24,9 млрд долларлик хорижий инвестиция ва кредитлар таркибида Хитой улуши 39,9 фоизни ташкил этди. Россия ва Туркия эса кейинги поғоналарда қайд этилди.

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Қўмитанинг янги маълумотларига кўра, жорий йилнинг тўққиз ойида ўзлаштирилган хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 24,9 млрд АҚШ долларига етди. Манбалар кесимида етакчи улушлар қуйидагича:

  • Хитой — 39,9 фоиз;
  • Россия — 7,8 фоиз;
  • Туркия — 7,7 фоиз;
  • Саудия Арабистони — 3,8 фоиз;
  • Германия — 3,5 фоиз;
  • Буюк Британия — 3,3 фоиз.

Мутахассислар таъкидлашича, етакчи шерикларнинг улуши амалдаги лойиҳалар портфели, молия институтлари иштирокини кенгайтириш ва саноат/инфратузилмага қаратилган сармоялар ҳисобига шаклланмоқда. Шу билан бирга, сармоя географиясининг диверсификацияси ҳам давом этмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид