Ўзбекистон | 10:47 / 30.10.2025
19656
2 дақиқада ўқилади

Равшан Ғуломов ишдан олинди

Ўзбекистон президентининг иқтисодий ривожланиш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Равшан Ғуломов лавозимидан озод этилди.

Фото: Kun.uz

Равшан Ғуломов Ўзбекистон президентининг ҳудудий ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

У тарк этган лавозимида 2019 йил июл ойидан буён фаолият юритиб келаётганди.

Шунингдек, Обид Ҳакимов Ўзбекистон президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори лавозимидан озод этилди.

Обид Ҳакимов аввалги лавозимида 2019 йил октябридан буён ишлаб келаётганди.

Азиз Мағрупов Ўзбекистон президентининг ҳудудий ривожланиш бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон президентининг ташқи инвестициялар бўйича вакили лавозимидан озод этилди.

Мағрупов 2018–2023 йилларда президент ёрдамчиси бўлган. 2025 йил июн-июл ойларида президентнинг ташқи инвестициялар бўйича маслаҳатчиси, июл ойидан бери президентнинг ташқи инвестициялар бўйича вакили лавозимида ишлаётганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид