Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таълим хизматлари ҳажмида Тошкент шаҳри улуши юқори бўлиб қолмоқда
Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йил январ—сентябр ойларида таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 26,3 трлн сўмни ташкил этди. Умумий ҳажмда Тошкент шаҳрининг улуши энг юқори бўлиб, хизматлар қиймати 12,8 трлн сўмга етди.
Фото: Getty Imagеs
Жорий йилнинг тўққиз ойлик якунига кўра, таълим хизматлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,2 фоизга ошган. Ҳудудлар кесимида кўрсаткичлар қуйидагича:
- Тошкент шаҳри — 12,8 трлн сўм;
- Самарқанд — 1,9 трлн сўм;
- Фарғона — 1,7 трлн сўм;
- Андижон — 1,3 трлн сўм;
- Бухоро — 1,3 трлн сўм;
- Тошкент вилояти — 1,3 трлн сўм;
- Наманган — 1,2 трлн сўм;
- Қашқадарё — 1,2 трлн сўм;
- Сурхондарё — 860,3 млрд сўм;
- Қорақалпоғистон Р. — 834,8 млрд сўм;
- Хоразм — 826,6 млрд сўм;
- Жиззах — 408,2 млрд сўм;
- Навоий — 343 млрд сўм;
- Сирдарё — 257,5 млрд сўм.
Мутахассислар Тошкент шаҳридaги юқори улушни аҳоли зичлиги, олий ва нодавлат таълим муассасалари мажмуаси кенгайиши, шунингдек, хусусий таълим хизматлари бозорининг фаол ўсиши билан изоҳлайди.
Мавзуга оид
14:27 / 10.02.2026
2025 йилда тиббий хизматлар нархи ошиши қайд этилди
15:15 / 09.02.2026
Ўзбекистон экспортида Россия ва Хитой етакчи бозорлар бўлди
12:06 / 09.02.2026
Ҳудудлар кесимида кийим ишлаб чиқариш: Андижон биринчи ўринда
10:49 / 09.02.2026