Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилмоқда
Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йилнинг январ—сентябр ойларида ФҲДЁ органларида 664,6 мингта тирик туғилиш қайд этилди. Уларнинг 51,7 фоизи — ўғил (343,6 минг), 48,3 фоизи — қиз (321,0 минг). Туғилиш интенсивлиги ҳар минг аҳолига 23,5 ни ташкил этди.
2025 йилнинг тўққиз ойида республика бўйлаб 664,6 минг чақалоқ дунёга келди. Жинс кесимида ўғил болалар улуши 51,7 фоиз (343,6 минг), қиз болалар улуши эса 48,3 фоиз (321,0 минг) бўлди. Бу тахминан ҳар 100 қиз болага 107 ўғил тўғри келишини англатади.
Туғилишлар географиясига кўра, қишлоқ жойларда 345,3 минг (52 фоиз), шаҳар жойларда 319,3 минг (48 фоиз) ҳолат қайд этилган. Қўмита маълумотларига биноан, умумий туғилиш коэффициенти — 23,5 фоиз (ҳар минг аҳолига 23,5 та туғилиш).
Мутахассислар жинсий нисбатдаги бундай устунлик биологик омиллар билан изоҳланишини, шу билан бирга демографик жараёнларнинг ҳудудий, ижтимоий ва иқтисодий хусусиятлари ҳам роли борлигини қайд этади.
Мавзуга оид
09:23 / 26.03.2026
2025 йилда энг кўп хонадон Наманганда фойдаланишга топширилди
09:16 / 25.03.2026
Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида энг кўп корхона қайси давлатларга тегишли?
11:32 / 24.03.2026
Ўзбекистон экспорти 35 йилда қарийб 19 баробарга ошди
13:44 / 23.03.2026