Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда қурилиш ойналари учун утилизация йиғими жорий этилади
Қурилиш ойналаридан фойдаланиш жараёнида ҳосил бўладиган чиқиндиларни қайта ишлаш харажатларини қоплаш учун утилизация йиғими жорий этилади. Тегишли қонун лойиҳаси сенаторлар томонидан маъқулланди.
Қурилиш ойналари учун утилизация йиғими жорий этилади. Бу ҳақдаги тегишли қонун лойиҳаси сенат томонидан маъқулланди.
«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунларга ўзгартиришлар киритиляпти.
Жумладан, қурилиш ойналаридан фойдаланиш жараёнида ҳосил бўладиган чиқиндиларни қайта ишлаш харажатларини қоплаш учун утилизация йиғими жорий этилади.
Сенаторлар қонуннинг қабул қилиниши қурилиш ойнаси саноатини ривожлантириш ва экологик хавфсизликни таъминлашга хизмат қилишини таъкидлади. Бу чора атроф-муҳит ҳамда фуқаролар соғлиғини ҳимоя қилиш ва чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини ривожлантиришга қаратилгани қайд этилган.
Мазкур қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
14:33 / 24.11.2025
“10 ойда 15,5 трлн сўмлик утилизация йиғими тўланмаган” – Отабек Бакиров
18:58 / 22.11.2025
Тошкентда қурилиш майдонларига ҳам сув сепилмоқда
15:12 / 22.11.2025
Ўзбекистонда қурилиш бозори ҳажми 10 ойда қарийб 15 фоизга ошди
13:17 / 22.11.2025