Расмий статистикага мувофиқ, сўнгги йилларда қурилиш соҳасида барқарор ўсиш тенденцияси кузатилмоқда. Январ–октябр ойлари кесимида қурилиш ишлари ҳажми:

  • 2021 йилда – 86,3 трлн сўм;
  • 2022 йилда – 104,3 трлн сўм;
  • 2023 йилда – 120,7 трлн сўм;
  • 2024 йилда – 203,5 трлн сўм;
  • 2025 йилда эса – 247,3 трлн сўмни ташкил этди.

Қайд этилишича, қурилиш ишлари ҳажмининг ортишига йирик инфратузилма лойиҳалари, уй-жой қурилиши кўламининг кенгайиши, шунингдек, хусусий сектор ва хорижий инвестициялар иштирокида амалга оширилаётган қурилиш ва реконструкция ишлари таъсир кўрсатмоқда.