Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўққиз ойда Ўзбекистон йўлларида 1,3 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди
2025 йил январ—сентябр ойлари давомида мамлакатда 5,9 минг йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Уларда 1,3 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди, яна 4,6 минг фуқаро жароҳат олди. Бу ҳақда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов ялпи мажлисда маълум қилди.
Фото: iStock
Сенатор маълумотига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан умумий ЙТҲ сони 3,8 фоизга камайган, ҳалок бўлганлар 4,8 фоизга қисқарган, жароҳатланганлар 3,5 фоизга камайган, пиёдалар иштирокидаги авариялар 5,8 фоизга пасайган.
Қайд этилишича, авариялар динамикасидаги пасайишга қуйидаги омиллар таъсир кўрсатган:
- ЙҲҚга амал қилиш маданиятининг ошиши;
- ҳайдовчиларни тайёрлаш тизимининг яхшиланиши;
- йўл ҳаракатини бошқаришда рақамлаштиришнинг ҳуқуқий асослари ривожланиши.
Аввалроқ беш ой ичида ЙҲҚни бузганлиги учун 114 мингдан ортиқ ҳайдовчига жарима баллари қўллангани хабар берилганди.