Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда электр тўловлари бўйича 1 млрд сўмлик хатолик тузатилади
Алоқа соҳасида фаолият юритувчи корхона шикояти асосида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва унинг “Энергиясавдо” филиалига нисбатан ўтказилган текширув сўнгги уч йилда 1 млрд 97 млн сўм асоссиз ҳисобланганини аниқлади. Махсус комиссия мазкур маблағни истеъмолчи фойдасига қайта ҳисоблаш ва қонунбузарликни бартараф этиш ҳақида кўрсатма берди.
Қўмитага мурожаатдан кейин ўрганишларда ҳисобга олиш ускунаси тармоқ корхонаси томонидан ўрнатилганига қарамай, ундаги иккиламчи занжирлар алмашиб улангани аниқланди. Шу билан бирга, ҳисоблагичга тўғри уланган субистеъмолчи кўрсаткичлари ҳам ҳисоб-китобдан чегирилмаган. Техник хатолик масаласи янги таҳрирдаги электрдан фойдаланиш қоидаларида назарда тутилган бўлса-да, эски қоидаларда қайд этилмаган.
Қонунчиликка кўра, “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддаси устун мавқедан суиистеъмол қилиш — жумладан ортиқча ҳақ ундиришни тақиқлайди. Шу асосда ҳудудий бошқарма иш қўзғатиб, қуйидаги чораларни белгилади:
- истеъмолчига 1,097 млрд сўмни қайта ҳисоб-китоб қилиш;
- аниқланган қонунбузарликни бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик;
- таъминотчининг қоидаларга риоясига баҳо бериш учун ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юбориш.
Махсус комиссия қарори ва кўрсатмасидан норози бўлган томон қўмитанинг апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиши мумкинлиги айтилади.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026