Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа иттифоқи Ўзбекистонда кинофестиваль ўтказади
7–9 ноябрь кунлари Тошкентда, 12 ноябрь куни Термиз шаҳрида Х Европа кинофестивали бўлиб ўтади. Европа иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига кўра, бу иттифоқ ва республикани кино тили орқали бирлаштирувчи маданий лойиҳа.
Маълум бўлишича, фестиваль ташкил топганига 10 йил тўлмоқда. Юбилейнинг Ўзбекистонда ҳам нишонланиши - Европа ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий мулоқотнинг мустаҳкамлигидан далолат.
Ўзбекистондаги дастурга 12 та сара фильм ва кинолар киритилган. Уларнинг ичида Европа давлатларида суратга олинган лирик драмалардан тортиб, ўзликни англаш, ҳаётий танлов ва инсоний туйғулар ҳақидаги ҳикояларни ўз ичига олган асарлар ҳам бор.
Шунингдек, кинофестиваль доирасида «Aire Nuevo Danza» испан раққослари гуруҳининг классик ва замонавий рақслардан иборат ёрқин чиқишлари тайёрланмоқда.
Тошкентдаги Француз альянси, Германиянинг Гёте институти ва Ўзбекистон Кино ихлосмандлари уюшмаси ҳамкорлигида «Авлодлар» мавзусида ҳаваскор қисқа метражли фильмлар намойиши ўтказилади.
Фестиваль Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ташаббуси билан Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган Европа Иттифоқига аъзо давлатлар элчихоналари ҳамкорлигида ўтказилмоқда. Тақдим этиладиган фильмлар бадиий кенгаш назоратидан ўтган, Ўзбекистон томонининг хулосалари олинган. Ваколатхонанинг маълум қилишича, барча намойишлар аҳоли учун бепул бўлади. Фильмлар оригинал тилда, ўзбек ва рус тилидаги субтитрлар билан тақдим этилади.
Мавзуга оид
20:22 / 17.09.2025
Евроиттифоқ шарқий чегараларда «дрон девори» барпо этилишини тезлаштирмоқда
20:25 / 20.06.2025
Европа давлатлари Эрон билан Исроилни тинчлантиришга ҳаракат қилади
09:20 / 02.03.2024
Евроиттифоқ кенгаши Украинага 50 млрд евро ажратишни маъқуллади
10:25 / 03.05.2023