Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Вашингтонда АҚШ Эксимбанки раҳбари билан учрашди
Жон Йованович билан бўлган учрашувда Эксимбанкнинг Ўзбекистон авиапаркини модернизация қилиш ва «Boeing» самолётларини етказиб беришдаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни Вашингтон шаҳрига амалий ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида АҚШ Экспорт-импорт банки (Эксимбанк) раҳбари Жон Йовановични қабул қилди.
Эксимбанк ҳукуматнинг расмий экспорт-кредит агентлиги бўлиб, АҚШ компанияларининг ташқи иқтисодий фаолиятини қўллаб-қувватлайди ҳамда уларга суғурта, кафолат ва кредит воситаларини тақдим этади. Ушбу нуфузли институт билан тайёрланган қўшма дастур асосида энергетика, муҳим минераллар, транспорт, қишлоқ хўжалиги, IT ва бошқа устувор йўналишлардаги йирик лойиҳаларни молиялаштириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Учрашувда Эксимбанкнинг Ўзбекистон авиапаркини модернизация қилиш ва Boeing самолётларини етказиб беришдаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди. Амалий ҳамкорликни давом эттириш ва узоқ муддатли шериклик режасини ишлаб чиқишга келишилди.
Учрашув якунида давлат раҳбари ҳузурида Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда АҚШ Эксимбанки ўртасида имзоланган Қўшма лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисидаги битим алмашилди.

Мавзуга оид
16:09 / 06.02.2026
Покистон пойтахти Исломободдаги масжидда кучли портлаш содир этилди
15:20 / 06.02.2026
Шавкат Мирзиёев «Нишони Покистон» олий мукофоти билан тақдирланди
14:54 / 06.02.2026
Шавкат Мирзиёев Покистон президенти билан музокара ўтказди
14:51 / 06.02.2026