Соғлом ҳаёт | 19:19 / 09.11.2025
1553
1 дақиқада ўқилади

“103” хизматида “Online-шифокор” консултациялари тизими жорий этилади

Қайд этилишича, келгусида тизимни рақамлаштириш жараёни янада жадаллашади. Соҳада қўлланилаётган электрон дастурлар шифохоналар ҳамда бирламчи тизим муассасалари билан интеграция қилинади.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2026 йилда “103” хизматида аҳоли учун “Online-шифокор” консултациялари тизими жорий этилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда қайд этилишича, келгусида тизимни рақамлаштириш жараёни янада жадаллашади. Соҳада қўлланилаётган электрон дастурлар шифохоналар ҳамда бирламчи тизим муассасалари билан интеграция қилинади.

Вазирликнинг билдиришича, соҳада электрон бошқариш тизими ишга туширилди ҳамда бунинг учун 2,4 минг нафар диспетчер ўқитилди.

“Натижада мурожаат манзилларига кечикишлар сони 1,1 фоиздан 0,3 фоизга камайди. Тез тиббий ёрдам бригадаларининг чақирувга ўртача етиб бориш вақти 25-30 дақиқадан 10-15 дақиқага қисқарди”, дейилади хабарда.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид