Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йилдан хусусий шифохоналарда ҳам бепул даволаниш мумкин бўлади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, тиббиёт ташкилотларида йўлланма асосида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам туман (шаҳар) ва ҳудудий даражаларда аҳолининг барча тоифаларига, республика даражасида эса имтиёзли беморларга кўрсатилади.
Йўлланма қиймати тиббий хизматларнинг йўлланмада қайд этилган ва кўрсатиладиган тиббий хизматнинг базавий нархига тенг бўлади. Бемор тиббий ёрдам олиш учун тегишли йўлланмасиз тиббиёт ташкилотига бевосита мурожаат этса, тиббий ёрдам пулли асосда кўрсатилади.
Давлат ҳисобидан тиббий ёрдам олиш учун беморлар ўзи бириктирилган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасасига — оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, идоравий тиббиёт муассасасига мурожаат қилади. Бириктирилган оилавий шифокор томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади ҳамда тор соҳа мутахассиси кўригига йўналтирилади.
Тор соҳа мутахассиси томонидан беморлар бир иш кунида амалдаги клиник протоколлар ҳамда ташхислаш ва даволаш стандартларига мувофиқ тиббий кўрикдан ўтказилади. Беморларга режали стационар шароитда тиббий ёрдам кўрсатилишига кўрсатма бўлмаса, уларга амбулатор шароитда даволаниши учун тавсия берилади ва бириктирилган оилавий шифокорга (шифокорга) қайта йўналтирилади.
Стационар шароитда тиббий ёрдам олишга кўрсатма бўлганда, тор соҳа мутахассиси ёки оилавий шифокор (идоравий тиббиёт муассасаси шифокори) томонидан туман (шаҳар) даражасидаги тиббиёт муассасасида режали стационар тиббий ёрдам олиш учун электрон ахборот тизими орқали йўлланма берилади.
Бунда беморлар:
давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий қилинган ҳудудларда уларнинг хоҳишига кўра ҳудудий жойлашувидан қатъи назар, тиббий суғурта механизмлари жорий этилган барча тиббиёт муассасаларига (Тошкент шаҳрида шаҳар даражасидаги тиббиёт муассасаларига);
давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий қилинмаган ҳудудларда доимий ёки вақтинча яшаш (турар) жойи бўйича туман (шаҳар) даражасидаги стационар хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасасига йўналтирилади;
идоравий тиббиёт муассасалари контингенти ўзлари бириктирилган тиббиёт муассасасига йўналтирилади. Бунда идоравий тиббиёт муассасалари томонидан зарур тиббий хизматларни кўрсатиш имкони бўлмаган тақдирда, идоравий тиббиёт муассасаларига бириктирилган контингент ўз хоҳишига кўра ҳудуд ёки республика даражасидаги тиббиёт муассасаларига, шунингдек, нодавлат тиббиёт ташкилотларига йўналтирилиши мумкин.
Беморнинг ҳолати, ташхиси ва тасдиқланган касалликлар рўйхатига мувофиқ уларга тиббий ёрдам ҳудуд ёки республика даражасидаги тиббиёт ташкилотларида кўрсатилиши лозим бўлганда тор соҳа мутахассиси бир иш кунида электрон ахборот тизими орқали ҳудудий даражада йўналиш бўйича ташкил қилинган тиббий-танлов комиссияларга йўлланмани тасдиқлаш учун сўровнома юборади.
Бунда беморда имтиёз тоифасининг мавжудлиги аниқланади. Имтиёз тоифаси мавжуд бўлмаган беморларга ҳудуд ёки республика даражасидаги тиббиёт ташкилотларида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш учун йўлланма берилмайди.
Беморларга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан режали стационар тиббий хизмат кўрсатиш лозим бўлган тиббиёт ташкилоти даражаси тасдиқланади ҳамда маълумот электрон ахборот тизими орқали беморнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига ҳамда у бириктирилган бирламчи тиббий-санитария муассасаси ёки идоравий тиббиёт муассасасига юборилади.
Бемор (унинг қонуний вакили) 30 кун давомида тегишли бирламчи тиббий-санитария муассасалари (туман (шаҳар) марказий шифохонасининг маслаҳат-диагностика бўлими) ёки ЙИДХПдаги шахсий кабинети орқали Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартнома тузган тиббиёт ташкилотлари рўйхатидан ташхисига мос равишда давлат ёки нодавлат тиббиёт ташкилотини танлайди.
Мавзуга оид
20:28 / 03.06.2026
Ўзбекистонлик шифокор 5000 километр масофадан туриб операция ўтказди
15:20 / 29.12.2025
Тиббиёт ходимлари фарзандларига контрактнинг 30 фоиз қисми қоплаб берилади
10:44 / 27.12.2025
Қирғизистонда ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг ойлиги 2 баравар оширилади
22:57 / 23.12.2025