Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим хизматлар хусусий клиникаларга суғурта орқали тўланади
Президент хусусий тиббиёт улуши ошиб бораётганини қайд этар экан, айрим йўналишларда хизматлар республика марказларига нисбатан арзон ва сифатли бўлса, тўловлар тиббий суғурта орқали хусусий клиникаларга йўналтирилишини топширди. Марказлардаги тарифлар адолат нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқилади.
Йиғилишда хусусий секторнинг тиббий хизматлардаги роли кенгаяётгани таъкидланди. Сўнгги саккиз йилда хусусий клиника ва лабораториялар сони уч каррага ошиб, 9 мингга етди, улардаги шифо ўринлари 57 мингтагача кўпайди. Ҳозирда мамлакатдаги умумий тиббий хизматларнинг тахминан 30 фоизи хусусий сектор томонидан кўрсатилаётгани, инновацион ташаббуслар ҳам асосан шу ердан чиқаётгани қайд этилди.
Шу муносабат билан, мутасаддиларга икки йўналишда вазифа берилди:
- тариф — республика ихтисослашган марказларида нархлар бозор ва сифат мезонларига мос равишда қайта кўриб чиқилади;
- суғурта механизмлари — бир хил хизмат хусусий секторда арзон ва сифатли бўлса, тўловлар тиббий суғурта ҳисобига шу клиникаларга йўналтирилади.
Бу қадам рақобатни кучайтириб, бемор учун хизмат сифати ва қўлайлигини ошириш, давлат муассасаларини ҳам самарадорликка ундашга қаратилган. Президент давлат–хусусий шерикликни кенгайтириш бўйича барча таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид
20:28 / 03.06.2026
Ўзбекистонлик шифокор 5000 километр масофадан туриб операция ўтказди
11:36 / 01.05.2026
14 та сохта ЙТҲ ва “жабрдийда” Malibu’лар: Тошкентда суғурта фирибгарлиги схемаси фош қилинди
11:45 / 24.02.2026
Ҳар пайшанба — вазирлик ва ҳокимликларда «Ёшлар куни» бўлади
11:08 / 24.02.2026