Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
BRT йўлаги: 81-сонли автобус ҳаракати қайта тикланди
2025 йил 9 ноябрдан бошлаб 81-сонли автобус йўналиши Шота Руставели кўчасидаги марказий автобус йўлаги (BRT) орқали ҳаракатни қайта тиклади. BRT бўйлаб ҳаракатланаётган автобусларга устуворлик берилиши шарт.
Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси маълум қилишича, Шота Руставели кўчасида жойлашган BRT йўлаги орқали қатнов 81-сонли йўналиш учун қайта йўлга қўйилди. Ушбу тартиб барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан ҳамкорлик, эҳтиёткорлик ва маданиятли ҳаракатни талаб қилади.
BRT — пойтахт транспорт тизимини замонавийлаштириш, автобуслар тезлиги ва жадвал интизомини яхшилашга қаратилган муҳим инфратузилма ечимидир. Автобуслар учун ажратилган йўлакда устуворликни таъминлаш йўловчи ташиш самарадорлигини оширади.
Мавзуга оид
12:52
23 мартдан Тошкент — Чорвоқ автобус қатнови қайта тикланади
23:31 / 18.03.2026
Ҳайит куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ўз ишини соат 4 дан бошлайди
19:59 / 15.03.2026
Автобусда гашиш сотмоқчи бўлган ҳайдовчи қўлга олинди
23:15 / 14.03.2026