Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент: «Замонавий тиббиётни фармацевтикасиз тасаввур қилиб бўлмайди»
Соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари куни муносабати билан ўтказилаётган учрашувда президент Шавкат Мирзиёев шифокорлар, ҳамширалар ва фармацевтика мутахассисларини табриклаб, байрамни эндиликда «Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни» номи билан нишонлаш таклифини илгари сурди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбари йиғилганларга эл-юрт саломатлиги йўлида фидоий меҳнат қилаётган барча соҳа вакилларига чуқур миннатдорлик изҳор этди. Президентнинг таъкидлашича, замонавий соғлиқни сақлаш тизимининг барқарор ривожи тиббий таълим ва илмий-тадқиқот билан бирга фармацевтика тармоғининг жадал модернизациясига бевосита боғлиқ.
«Бугун соҳа тараққиётига хизмат қиладиган кўплаб янги ташаббусларни сизлар билан муҳокама қиламиз. Замонавий тиббиётни фармацевтикасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бундан буён ушбу байрамни “Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни” деб нишонласак, ўйлайманки, сизлар буни қўллаб-қувватлайсизлар. Бунинг барчаси тиббиёт ва фармацевтика ходимларига кўпроқ изланиш, илғор даволаш ва профилактика усулларини эгаллашда катта рағбат, куч-ғайрат беради», — деди президент.
Учрашувда тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, келгуси йил учун устувор вазифалар, кадрлар тайёрлаш, клиник амалиёт ва илмий фаолият интеграцияси, шунингдек фармацевтика кластерини ривожлантириш бўйича таклифлар муҳокама этилди.
Мавзуга оид
13:20
Ўзбекистон 2035 йилга қадар зарарли газлар эмиссиясини 50 фоизга қисқартириш мажбуриятини олди
13:20
2030 йилгача 17 минг МВтдан ортиқ «яшил» энергия қувватлари ишга туширилади
13:18
Ўзбекистонда 300 та маҳаллада қуёш станциялари ўрнатилади
13:15