Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Путиннинг махсус вакилига нисбатан санкциялар киритди
Шунингдек, Россиянинг яна бир неча нафар амалдорлари ва бешта нашриёти ҳам санкциялар рўйхатига тушди
Фото: ТАСС
Владимир Зеленский Россиянинг қатор юқори мартабали амалдорларига нисбатан санкциялар жорий этиш тўғрисидаги фармонларни имзолади.
Ҳужжатларга кўра, санкциялар Россия президентининг махсус вакили, РФПИ раҳбари Кирилл Дмитриев, қишлоқ хўжалиги вазири Оксана Лут, маориф вазирининг биринчи ўринбосари Александр Бугаев, маданият вазири ўринбосари Андрей Малишев, таълим ва фан вазири Андрей Омелчук, Украина билан Истанбулда ўтказилган музокараларда Россия гуруҳи вакили бўлган генерал-лейтенант Александр Зорин ҳамда ФХХ тезкор маълумот ва халқаро алоқалар хизмати раҳбари Алексей Комковга нисбатан жорий этилди.
Яна бир фармон билан Россиянинг бешта: "Вече", "Книжний мир", "Издателский дом "Питер", "Центрполиграф" ва "Яуза" нашриётлари санкциялар рўйхатига киритилди.
Мавзуга оид
20:35 / 09.04.2026
Мигрантларни Россиядан чиқариб юбориш учун асослар сони икки баробар оширилади
10:13 / 08.04.2026
Нефт, газ ва ўғит: Ҳўрмуз сабаб РФ даромадлари кескин ошиши мумкин
10:09 / 08.04.2026
Россия суди “Ичкерия”ни террористик ташкилот деб топди
09:45 / 08.04.2026