Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар суди собиқ раиси узоқ муддатга қамалди
Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар суди собиқ раиси Юнусжон Эгамбердиев фирибгарлик ва пора бериш жиноятида айбланиб, 10,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У 30 минг доллар билан жиноят устида ушланганди. Олий суд собиқ судяга оид суд ҳукмини яшириб, ўрнига бошқа суд ҳужжатини юклаб қўйди.
ЖИБ Хонобод шаҳар суди собиқ раиси Юнусжон Эгамбердиев жиноий жазога тортилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов хабар берди.
Маълум қилинишича, Юнусжон Эгамбердиевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб, 17 октябрда ҳукм ўқилган. 51 ёшли собиқ судя Жиноят кодекснинг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 25,211-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган. Унга 2,5 йил давомида мансаб лавозимларида, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 10,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинган.
Олий суднинг Адолат ахборот тизимлари комплексида Юнусжон Эгамбердиевга оид жиноят иши бўйича 2025 йил 17 октябрда эълон қилинган суд ҳукми яшириб қўйилди. Ушбу суд ҳукми ўрнига жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди кассация инстанцияси судлов ҳайъатининг 2019 йил 28 майдаги ажрими юклаб қўйилган.
Юнусжон Эгамбердиев 2025 йил май ойида муқаддам бошқа суд томонидан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазо муддатини камайтиришни ваъда қилиб, судланган шахснинг онасидан 30 минг доллар миқдордаги пулларни олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда ушланганди. Олий суд Пленумининг мажлисида бош прокурорнинг Эгамбердиевни жиноий жавобгарликка тортиш ва унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимномаси кўриб чиқилиб, розилик берилган.
Маълумот учун, Юнусжон Эгамбердиев 2013-2018 йилларда ЖИБ Асака туман суди судяси бўлиб ишлаган. У судялик лавозимида кейинги муддатга ўта олмаган ва маълум вақт тадбиркорлик билан шуғулланган. Сўнгра бироз адвокат бўлиб ишлаган Эгамбердиев 2024 йил декабр ойида 5 йил муддатга Хонобод шаҳар судининг раиси лавозимига тайинланган.
Мавзуга оид
09:12 / 09.03.2026
ДХХ тезкор тадбирларида икки нафар шахс пул олаётган вақтда ушланди
18:18 / 05.03.2026
Самарқандда судя 300 доллар олаётганда ушланди
08:54 / 04.03.2026
Ҳиндистонда суд можароси: AI тўқиб чиқарган қарорлар ишда асос бўлган
20:03 / 03.03.2026