Жамият | 13:30 / 12.11.2025
1909
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ФВВ қутқарувчилари беморни юқори қаватдан туширишда ёрдам берди

Яшнобод туманининг Авиасозлар-4 даҳасида соғлиги ёмонлашган фуқаро тез ёрдам чақирган. Беморни юқори қаватдан тушириш учун тез тиббий ёрдам ходимлари ФВВ қутқарувчиларини жалб қилди.

Фото: Видеодан кадр

Куни кеча Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Авиасозлар-4 даҳасидаги кўп қаватли уйлардан бирида яшовчи фуқаро соғлиги ёмонлашгани сабабли тез тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар беморни уйнинг юқори қаватидан туширишда қўшимча куч зарурлигини инобатга олиб, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар берган.

ФВВ қутқарувчилари манзилга етиб бориб, тез тиббий ёрдам ходимлари билан ҳамкорликда беморни пастга тушириш ишларини амалга оширган ва уни шифохонага етказган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид