Ўзбекистон | 16:00 / 13.11.2025
2244
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Infobip Ўзбекистондаги бизнес учун янги трендни тақдим этмоқда

Замонавий дунёда мижозлар брендлардан тобора тезроқ ва аниқроқ жавоб олишни истайди, яъни улар энди узоқ кутиш ёки мураккаб алоқа жараёнларини афзал кўрмайди. Сўзлашув тижорати — бу савдо ва мижозларга хизмат кўрсатишда янги ёндашув бўлиб, у компанияларга оммавий мессенжерлар ва чат-иловалар орқали мижозлар билан бевосита мулоқот қилиш имконини беради. Бундай алоқа шакли харидор учун харид жараёнини анча соддалаштиради, шу билан бирга бизнесга мижозлар билан янада ишончли ва шахсий муносабатлар қуришга ёрдам беради.

Фото: Infobip

Ўзбекистонда ҳам сўзлашув тижоратига бўлган қизиқиш ортиб бормоқда, бунга нафақат брендлар, балки фойдаланувчилар ҳам фаол қизиқиш билдирмоқда. Кўплаб компаниялар Telegram каби мессенжерлардан ҳамда сунъий интеллект ёрдамида ишлайдиган чат-ботлардан фойдаланмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда замонавий бренд бўлиш — бу мижоз билан унга қулай жойда ва қулай шаклда бевосита мулоқот қилишни англатади.

Infobip платформаси бизнесларга сўзлашув тижоратини самарали йўлга қўйиш учун кенг имкониятлар яратади: SMS, ижтимоий тармоқлар, чат-ботлар ёки сунъий интеллектли овозли ёрдамчилар орқали. Ушбу воситалар ёрдамида компаниялар мижозни маҳсулот билан танишиш босқичидан бошлаб, хариддан кейинги хизматгача қулай тарзда кузатиб бориши мумкин.

Infobip янги маҳсулотлар линейкаси – Comfort’ни ишга тушириш мақсадида Unilever учун WhatsAppʼда чат-бот яратди. Кампанияда энг асосий эътибор мижозлар билан бевосита мулоқотга қаратилди: оммавий реклама фойдаланувчиларни “Мен сизнинг севимли кийимингизни қайтараман!” деган хабар билан ботга йўналтирди. Чат-бот кийимларни парвариш қилиш бўйича маслаҳатлар, интерактив контент ва шахсий таклифларни тақдим этди. Шахсий алоқалар ва юқори жалб қилиш натижасида режалаштирилган KPIʼлар анча ошди: дастлабки 12 соат ичида бот 6500 дан ортиқ фойдаланувчини жалб қилди, акциянинг умумий даврида эса савдо ҳажми 14 баробар ошди. Unilever чат-ботдан фойдаланувчиларга бевосита маркетинг мулоқотлари ва қўллаб-қувватлашни давом эттириш учун фойдаланмоқда.

Infobip тадқиқотларига кўра, сўзлашув тижоратда персонализация муҳим аҳамиятга эга. Кўпчилик харидорлар бизнесдан долзарб ва шахсийлаштирилган маълумот олишни кутади ва бунинг акси юз берса, брендни алмаштиришга тайёр. Мижоз тажрибаси шуни кўрсатадики, шахсий ёндашув мижозни ушлаб туриш харажатларини камайтиради, даромадни оширади ва маркетинг инвестицияларидан олинадиган натижани яхшилайди. Шу сабабли мессенжерлар орқали бўладиган мулоқотлар ҳам ҳар бир фойдаланувчининг қизиқишлари ва эҳтиёжларига максимал даражада мос бўлиши лозим.

Турли ёш гуруҳларига мос коммуникация яратиш зарурати билан Podravka, Европанинг озиқ-овқат саноати етакчиси, дуч келди. Компания ноёб мижоз тажрибасини яратиш, содиқликни ошириш ва ёшроқ — Z авлоди аудиториясини жалб қилиш ечимини излади. Infobip билан ҳамкорликда сайт ва мобил илова учун сунъий интеллект асосидаги чат-бот ишлаб чиқилди. Бот фойдаланувчилар билан сунъий интеллект шефи ва нутрициолог сифатида мулоқот қилади, уларга индивидуал овқатланиш тавсияларини беради. Интерактив механика мос аудиторияни жалб қилди, уларни фаол иштирок этишга ундади ва савдо ҳажмининг ўсишига ҳисса қўшишда давом этмоқда.

Шундай қилиб, сўзлашув тижорати бизнес учун аниқ фойда келтиради. Биринчидан, у мижозларга қулай коммуникация каналлари орқали тезкор жавоб олиш имконини беради. Иккинчидан, сунъий интеллект ва таҳлиллар ёрдамида таклифларни аниқ мижозга мослаштириш мумкин, бу эса харид қилиш эҳтимолини сезиларли даражада оширади. Шунингдек, сунъий интеллектли чат-ботларни жорий этиш хизмат кўрсатиш харажатларини камайтиради, колл-марказлар юкини енгиллаштиради, сўровларни тезроқ қайта ишлашни таъминлайди ва 24/7 алоқа имконини беради.

Фойдаланувчиларни ушлаб туришга алоҳида эътибор қаратилaди — масалан, ташлаб кетилган саватни эслаш каби махсус сценарийлар орқали. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, онлайн харидорларнинг 70 фоиздан ортиғи буюртмаларни якунламайди. Infobip мижозларига суҳбат воситалари ёрдамида фойдаланувчи сценарийларини созлашда ёрдам беради: мижозга унутиб қўйилган маҳсулотлар ҳақида ўз вақтида эслаш, чегирма таклиф қилиш ёки машҳур маҳсулотлар савдога тушганини билдириш мумкин. Жорий аудитория билан фаол мулоқот ҳар бир мижознинг даромaдлилигини (LTV) сезиларли оширишга ёрдам беради.

Сўзлашув тижорат мижозлар содиқлигини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади, чунки ўз вақтида алоқа қилиш орқали улар билан боғланиш мумкин. Байрамлар билан шахсий табриклар, буюртма ёки тўлов ҳолати ҳақида эсламалар мижозларда ғамхўрлик ва эътибор туйғусини шакллантиради, бу эса такрорий харидларни рағбатлантиради ва бренд билан узоқ муддатли муносабатларни мустаҳкамлайди. Чат-ботларнинг имкониятлари мижозларга кун-у тун ва кўп қиррали хизмат кўрсатиш имконини беради: тез-тез сўраладиган саволларга жавоб бериш, хизматларни брон қилиш, муҳим ҳужжатларни юбориш — буларнинг барчаси қулайлик ва мижоз қониқишини оширади.

Сўзлашув тижоратни муваффақиятли жорий этиш учун бизнес аудиториянинг афзалликлари ва хулқ-атворини ҳисобга олган стратегияни пухта ишлаб чиқиши, шунингдек, барча каналларда узлуксиз ва сифатли мулоқотни таъминлай оладиган ишончли технологик ҳамкорга эга бўлиши зарур. Энг машҳур мессенжерлар ва ижтимоий платформаларни аниқлаш, замонавий сунъий интеллект ва таҳлил технологияларидан фойдаланиш — буларнинг барчаси харидор йўлида ҳар бир босқичда самарали диалогларни қуришга ёрдам беради. Шунингдек, коммуникация каналларини компаниянинг маркетинг ва савдо тизимлари билан интеграциялаш энг долзарб ва шахсийлаштирилган тажрибани яратишда муҳим аҳамиятга эга.

Сўзлашув тижорат — бу шунчаки замонавий тренд эмас, балки сифатли ўсишга ва мижозлар билан самарали рақамли мулоқотга интилаётган бизнес учун зарур йўналишдир. Ўзбекистон компаниялари учун бу хизмат сифатини ошириш, савдони кўпайтириш ва тезкор рақамли ривожланиш шароитида мижозлар содиқлигини мустаҳкамлаш имконини беради. Infobip эса ҳар қандай канал орқали 24/7 мижозлар билан бевосита мулоқотни қуриш бўйича ишончли технологик ҳамкор сифатида хизмат қилиб келмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид