Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимпиада чемпиони Лазизбек Муллажонов допинг туфайли 3 йилга четлатилди
Боксчининг 2025 йил 11 июнь куни мусобақадан ташқари пайтда топширган намунасида тақиқланган метастерон метаболит моддаси аниқланди.
Жаҳон боксида мустақил антидопинг дастурига раҳбарлик қилувчи Халқаро тест агентлиги (ITA) хабарига кўрга, ўзбекистонлик боксчи Лазизбек Муллажонов тақиқланган модда - метастерон метаболитига топширган тести мусбат натижа берганидан сўнг 3 йиллик дисквалификацияга рози бўлди.
Спортчи 2025 йил 11 июнь куни мусобақадан ташқари пайтда намунани топширгандан сўнг, тақиқланган метастерон метаболит моддаси учун тести мусбат бўлиб чиқди.
Метастерон Жаҳон антидопинг агентлиги (WADA) томонидан тақиқланган ва носпецифик моддалар қаторига киритилган. У мушак массаси ва кучини оширадиган синтетик анаболик стероид ҳисобланади.
Спортчи антидопинг қоидаларини (ADRV) бузгани бўйича қарорга эътироз билдирмади ва баҳслашмади. Қоидага кўра, шу сабабли у 4 йилга эмас, балки 3 йилга дисквалификация қилинди. Унинг дисквалификация муддати 2025 йил 22 июлдан 2028 йил 21 июлгача амал қилади. Шунингдек, 2025 йил 11 июндан (синов топширилган сана) 2025 йил 22 июлгача (вақтинча четлатилган сана) бўлган мусобақалардаги барча натижалари бекор қилинади.
Лазизбек Муллажонов 26 ёшда. 2024 йилги ёзги Олимпиадада у 92 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган эди. Шунингдек, 2023 йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:23 / 27.04.2026
Ўзбекистон боксчилари Жаҳон кубоги илк босқичида 3 та медални қўлга киритди
20:33 / 13.03.2026
Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги навбатдаги жангини Бишкекда ўтказади
21:19 / 28.10.2025
Пакяо ва Мейвезер реванш жангини ўтказади
21:35 / 03.10.2025