Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Литва меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кучайтиради
12 ноябр куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олим Абдуллаев Литванинг Ўзбекистондаги элчиси (қароргоҳи Остона шаҳрида) Эгидиюс Навикас билан учрашув ўтказди. Томонлар меҳнат миграцияси, ноқонуний миграцияга қарши курашиш ҳамда консуллик йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олим Абдуллаев Литва Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси (қароргоҳи Остона шаҳрида) Эгидиюс Навикас билан учрашув ўтказди.
Учрашувда меҳнат миграцияси соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, ҳукуматлараро битимларни имзолашни жадаллаштириш, консуллик маслаҳатлашувларини ташкил этиш, шунингдек, ноқонуний миграция ва радикаллашувга қарши курашиш чоралари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар доимий мулоқотни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканини тасдиқлади ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича қўшма чора-тадбирлар тўғрисида келишиб олди.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
09:15 / 10.06.2026
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
19:24 / 09.06.2026