Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдан Қозонга мунтазам йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади
«Ўзтемирйўлйўловчи» маълумотларига кўра, жорий йилнинг 14 декабр кунидан бошлаб 315/316-сонли «Тошкент — Қозон — Тошкент» йўналишида йўловчи поезди ҳафтасига бир маротаба қатновни амалга оширади. Поезд таркиби 7 та вагондан иборат бўлиб, бир вақтнинг ўзида 342 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга.
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 14 декабр кунидан бошлаб 315/316-сонли «Тошкент — Қозон — Тошкент» йўналишида йўловчи поезди мунтазам равишда, ҳафтасига бир маротаба қатновни амалга оширади.
315-сонли «Тошкент — Қозон» йўналишидаги йўловчи поезди 21 декабр, ҳафтанинг якшанба куни соат 23:55 да Тошкент-Марказий вокзалидан жўнаб кетади ҳамда чоршанба куни Қозон темирйўл вокзалига соат 13:47 да етиб боради.
316-сонли «Қозон — Тошкент» йўналишидаги йўловчи поезди 25 декабр, ҳафтанинг пайшанба куни соат 10:33 да Қозон темирйўл вокзалидан жўнатилади ва якшанба куни соат 04:32 да Тошкент-Марказий вокзалига кириб келади.
Поезд таркиби 7 та вагондан ташкил топган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 342 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд.
Компания ахборотига кўра, мазкур йўналишдаги мунтазам қатновлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги йўловчи алоқаларини кенгайтириш, фуқаролар учун қулай ва хавфсиз темирйўл саёҳатини таъминлашга хизмат қилади.