Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йилда Бўстонлиқда шамол электр станцияси ишга туширилади
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қуввати 20 МВт бўлган «Чорвоқ шамол электр станциясини қуриш» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Станция 2026 йилда ишга туширилиб, йилига 50 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариши ва 20 мингга яқин хонадонни электр билан таъминлаш имконини бериши кутилмоқда.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қуввати 20 мегаватт бўлган «Чорвоқ шамол электр станциясини қуриш» лойиҳасига старт берилган.
Лойиҳа доирасида барпо этилаётган ушбу шамол электр станциясини 2026 йилда ишга тушириш режалаштирилган.

Станция тўлиқ қувватда ишлай бошлагач:
- йилига ўртача 50 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилади;
- натижада 15 млн куб метр табиий газ иқтисод қилинади;
- атмосферага 22 минг тонна зарарли газлар чиқарилишининг олди олинади.

Мазкур шамол электр станцияси орқали қарийб 20 минг хонадонни барқарор электр энергияси билан таъминлаш имконияти яратилади.
Лойиҳа Бўстонлиқ тумани ва бутун минтақада «яшил энергия» улушини ошириш, экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда энергия таъминоти хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
19:10 / 26.03.2026
Бўстонлиқда икки киши мушукларни қийнаб ўлдирди
23:25 / 22.03.2026
Бўстонлиқ туманида “Nexia-2”да ёнғин содир бўлди
10:58 / 20.01.2026
Бўстонлиқда сайрга чиққан фуқаро тоғда йўлдан адашиб қолди
20:49 / 02.01.2026