Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўксаройда Қосим-Жўмарт Тўқаевга “Олий Даражали Дўстлик” ордени топширилди
Кўксарой қароргоҳида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевга Ўзбекистон Республикасининг олий давлат мукофоти – “Олий Даражали Дўстлик” орденини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг икки қардош халқ ўртасида дўстлик, яқин қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашдаги улкан шахсий хизматларини алоҳида таъкидлади.
Қайд этилганидек, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли икки халқ ўртасидаги муносабатлар мутлақо янги тараққиёт даражасига чиққан. Парламентлар, ҳукуматлар, ҳудудлар, бизнес доиралари, жамоатчилик ва ёшлар ўртасида фаол ҳамкорлик йўлга қўйилган, маданий-гуманитар алмашинувлар изчил кенгайиб бормоқда.


Савдо айланмаси барқарор ўсмоқда, саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва транспорт соҳаларида йирик кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг глобал миқёсда тинчлик ва барқарор ривожланиш, минтақада ишонч ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ҳам алоҳида эътироф этилди.
Қозоғистон президенти мазкур юксак мукофот учун Ўзбекистон раҳбари ва халқига миннатдорлик изҳор этар экан, қардош мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва иттифоқчилик руҳидаги муносабатлар янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.




Мавзуга оид
21:44 / 28.01.2026
Тўқаев қўшни давлатдан Қозоғистон орқали $14 млрд хорижга ўтказилганини айтди
17:52 / 20.01.2026
Тўқаев Қозоғистонда вице-президент лавозимини тиклашни таклиф қилди
18:53 / 05.01.2026
Тўқаев МДҲ давлатлари президентлари қандай спорт тури билан шуғулланишини айтди
21:50 / 23.12.2025