Жаҳон | 18:36 / 18.11.2025
3296
1 дақиқада ўқилади

Россияда мигрантларни ишдан бўшатиш учун асослар кенгайтирилди

Энди иш берувчилар минтақавий иш квоталари ошиб кетган тақдирда мигрантлар билан меҳнат шартномаларини бекор қилиши мумкин.

Фото: Global Look Press

Россия президенти Владимир Путин чет эллик ишчилар билан меҳнат шартномаларини бекор қилиш асосларини кенгайтирувчи қонунни имзолади.

Энди иш берувчилар минтақавий иш квоталари ошиб кетган тақдирда мигрантлар билан меҳнат шартномаларини бекор қилиши мумкин. Ушбу ҳужжат Россия Меҳнат кодексининг 327.6-моддасига ўзгартириш киритади. Қонун 2026 йил 1 мартдан кучга киради.

Ташаббус Давлат Думасига «Новые люди» фракцияси депутатлари томонидан тақдим этилди. Уларнинг фикрича, бу ишдан бўшатилган ходимларнинг судга мурожаат қилиш хавфини камайтиради.

2014 йилдан бери Россия субъектларига чет эллик ишчиларни ёллаш бўйича йиллик квоталарни белгилаш ваколати берилган. Бундай ҳолларда, бизнес мигрант ишчилар сонини камайтириши керак, акс ҳолда маъмурий жазога тортилади: юридик шахслар 800 мингдан 1 миллион рублгача ёки икки ҳафта муддатга фаолиятини маъмурий тўхтатиш орқали.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид