Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергели туманида Салар канали устидан янги кўприк қурилади
Юқори Дархон ва Жунариқ маҳаллалари туташган ҳудуддан ўтувчи Салар каналидаги муаммоли вазият юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлардан сўнг расмий изоҳ берилди. Мазкур ҳудуддаги кўприкни қайта қуриш учун 1 миллиард сўм ажратилган бўлиб, ҳозирда пудратчи ташкилотни аниқлаш жараёнлари олиб борилмоқда.
"Юқори Дархон" ва "Жунариқ" МФЙ туташган ҳудуддан оқиб ўтувчи Салар каналидан келиб чиққан муаммоли вазият ҳақида ижтимоий тармоқларда бир қатор хабарлар тарқалган. Шуни инобатга олган ҳолда Сергели туман ҳокимлиги томонидан расмий маълумот берилди.
Қайд этилишича, мазкур ҳудуддаги кўприкни қайта қуриш бўйича лойиҳа учун 1 миллиард сўм маблағ ажратилган, лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқланган. Ҳозирда амалдаги тартибга мувофиқ пудратчи ташкилотни аниқлаш жараёни олиб борилмоқда.
Лойиҳа буюртмачиси сифатида Қапитал қурилиш бош бошқармаси белгилаб қўйилган бўлиб, ишлар қисқа муддатларда амалга оширилиши кўзда тутилган. Янги кўприк қурилиши доирасида аҳоли учун қўшимча қулайлик яратиш мақсадида пиёдалар йўлаклари барпо этиш, шунингдек, йўл қопламасини таъмирлаш ҳам режалаштирилган.
Шу билан бирга, қурилиш бошлангунга қадар Салар канали Каналлар бошқармаси томонидан мунтазам равишда тозаланиб борилиши назоратга олинган. Барча ишлар аҳолининг хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлаш мақсадида босқичма-босқич амалга оширилади.
Мавзуга оид
21:51 / 11.05.2026
Атиги бир неча қадам – Португалия ва Испания ўртасида дунёдаги энг кичик халқаро кўприк бор
08:40 / 23.04.2026
Финландияда дунёдаги энг узун пиёдалар кўприкларидан бири очилди
22:02 / 21.04.2026
Финландияда дунёдаги энг узун пиёдалар кўпригидан бири очилди
10:29 / 20.02.2026