Жамият | 08:37 / 18.11.2025
1880
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда йўналишли қатновларга янги Yutong электробуси чиқарилади

2025 йил 13 октябр куни “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан Хитойда ишлаб чиқарилган 202 дона Yutong русумли электробус қабул қилинди. 2025 йил 18 ноябрдан эса пойтахтнинг бир қатор йўналишларидаги автобуслар янги ҳаракат таркибига алмаштирилади.

Фото: Тошшаҳартрансхизмат

2025 йил 13 октябр куни “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти ҳаракат таркибини янгилаш мақсадида Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган 202 дона Yutong русумли электробусларни қабул қилди.

Йўловчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида, 2025 йил 18 ноябр кунидан бошлаб 145-, 48-, 124-сонли йўналишлар ҳаракат таркибидаги MAN русумли автобуслар Yutong русумли электробусларга алмаштирилгани маълум қилинди.

Шунингдек, 132-сонли йўналиш ҳаракат таркибидаги Mercedes-Benz русумли автобус MAN русумли автобусга алмаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид