Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат корхоналари фаолияти самарадорлиги оширилади
2026 йилда давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарда маҳсулот таннархини камайтириш ҳамда фаолият самарадорлигини ошириш асосий вазифа этиб белгиланди. Бу мақсадда харажатларни қайта кўриб чиқиш ва тежамкор ишлаб чиқариш тамойилларини жорий этиш режалаштирилган.
“Давлат корхоналарида таннархни камайтириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармойиши (Ф–59-сон, 18.11.2025 й.) қабул қилинди.
Ҳужжатни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад — 2026 йил давомида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарда маҳсулот таннархини камайтириш, улар фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда меҳнат унумдорлигини кўтаришдан иборат.
Фармойишга мувофиқ, давлат корхоналарида таннархни камайтириш ва меҳнат унумдорлигини оширишнинг қуйидаги асосий йўналишлари белгилаб қўйилди, жумладан:
🔹 харажатларни ҳар чоракда қайта таҳлил қилиш (spending review) орқали келгуси даврдаги ҳар бир йўналиш устуворлигидан келиб чиқиб бюджетни тўлиқ “нолдан” қайта кўриб чиқиш;
🔹 тежамкор ишлаб чиқариш ва меъёрлаш тамойилларини жорий этиш.
Шунингдек, давлат корхоналарида таннархни камайтириш ва самарадорликни ошириш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси тузилади.
Комиссиянинг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланган:
🔸 давлат корхоналарига харажатларни мақбуллаштириш ва самарадорликни ошириш бўйича дастурлар тайёрлашда методологик ёрдам кўрсатиш;
🔸 тўлов тизимини такомиллаштириш орқали дебитор ва кредитор қарздорликларни камайтириш.
Расмий маълумотларга кўра, мазкур чора-тадбирлар давлат корхоналари молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш ва бюджет маблағларидан самарали фойдаланишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
18:25 / 13.01.2026
Ҳарбий хизматни ўтаганларга фоизсиз таълим кредити берилади
20:17 / 09.01.2026
“Бу – миллий қадриятнинг бир қисми” – вазир Озодбек Назарбеков тўйда қўшиқ айтиб, қистирилган пулларни олганига изоҳ берилди
10:30 / 09.12.2025
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўрнида Бошқарув самарадорлиги агентлиги тузилди
23:23 / 29.11.2025