Иқтисодиёт | 11:45 / 20.11.2025
25278
1 дақиқада ўқилади

Деярли барча банкларда доллар курси 12 минг сўмдан пастга тушди

20 ноябр куни Ўзбекистондаги деярли барча тижорат банклари АҚШ долларини 11 970 сўм ёки ундан пастроқ курсда сота бошлади. Кеча сотув курси ўнга яқин банкда 12 000 сўм эди, бугун эса Америка валютасини бу психологик чегарадан юқорида сотаётган банклар деярли қолмади.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда 12 минг сўмдан юқори доллар курси тижорат банкларида деярли қолмади – бугун, 20 ноябр куни деярли барча банклар АҚШ валютасини бу психологик чегарадан қуйи курсларда сотмоқда.

Кеча, 19 ноябр куни ўнга яқин банк долларни 12 000 сўмлик курсда сотаётган эди. Бугун эса, деярли барча банкларда Америка валютаси 11 935 сўмдан 11 970 сўмгача бўлган курсларда сотилмоқда. Octobank эса энг арзон курсни таклиф этяпти: 11 915 сўм.

Харид курслари эса 11 855 сўмдан бошланади. Долларни сўмга айирбошлаш учун энг манфаатли курсни Anorbank ва Infinbank таклиф этяпти: 11 880 сўм.

Марказий банкнинг 20 ноябр куни учун расмий курси – 11 910.93 сўм.

20 ноябр куни валюта биржасининг очилиш аукциони курси 11 914.00 сўмни ташкил этди.

Тайёрлаган:  Комрон Чегабоев

Мавзуга оид