Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литва Беларус билан чегара назорат-ўтказиш пунктларини яна очади
Беларус билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктлари Литвага контрабанда юкланган ҳаво шарларининг кириб келиши сабабли ёпилган эди. Литва ҳукумати пунктларни қайта очиш тўғрисида қарор қабул қилинганини маълум қилди, бироқ аниқ муддатлар ҳали номаълум.
Литва Беларус билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктларини яна очади, деб хабар қилди Вилнюсдаги ҳукумат чоршанба, 19 ноябр куни. Илгари Беларус томонидан Литва ҳудудига контрабанда юкланган ҳаво шарлари учириб юборилгани сабабли чегарадаги пунктлар ёпилган эди. Чегара ўтказиш пунктлари пайшанба, 20 ноябрдан бошлаб қайта очилади.
Ўтган ой Литва Беларус билан чегарадаги икки ўтказиш пунктлари ноябр охиригача ёпиқ қолишини маълум қилган эди. Бу қарор Беларус томонидан учирилаётган ва Литва ҳудудига кириб келаётган метеозондлар сабабли қабул қилинган — улар ҳаво транспорти ишини издан чиқариб, Вилнюс аэропорти фаолияти тўхтатилишига олиб келаётган эди.
Литва ҳокимиятининг таъкидлашича, шарларни ноқонуний сигареталарни чегара орқали ўтказаётган контрабандачилар учирмоқда. Вилнюс бу борадаги жавобгарликни Беларус раҳбари Александр Лукашенко зиммасига юклайди, чунки у бундай амалиётларга чек қўймаяпти, деб ҳисобланади. Литва пойтахтида бу ҳолат «гибрид ҳужум» шакли сифатида таърифланмоқда.
Лукашенко эса олдинроқ чегарани ёпиш қарорини «ажабтовур авантюра» деб атаган ва ғарбни Беларус ҳамда Россияга нисбатан гибрид уруш олиб боришда айблаган эди.
Мавзуга оид
22:16 / 16.06.2026
Ватикан ва «яҳудийлар лоббиси» Путинни алдади — Лукашенко
18:54 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Беларус бош вазири билан учрашди
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
10:56 / 27.05.2026