Ўзбекистон | 17:04 / 20.11.2025
1590
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда эркак шифокорлар аёл шифокорларга нисбатан кўпроқ

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январ ҳолатига мамлакатда фаолият юритаётган шифокорлар сони 107,5 минг кишини ташкил этган бўлиб, уларнинг 53,4 фоизи эркак, 46,6 фоизи эса аёллардан иборат.

Фото: Pixabay

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда барча мутахассисликлар бўйича фаолият юритаётган шифокорлар сони 107,5 минг кишини ташкил этди.

Шифокорлар сони 2023 йилга нисбатан 1,8 минг кишига ёки 1,7 фоизга кўпайгани қайд этилган.

Жинс бўйича тақсимот қуйидагича: аёллар — 50,1 минг киши (46,6 фоиз); эркаклар — 57,4 минг киши (53,4 фоиз).

Ҳудудлар кесимида шифокорлар сони эса қуйидагича тақсимланган:

Қорақалпоғистон Республикаси — 5,5 минг киши;
Андижон вилояти — 8,1 минг киши;
Бухоро вилояти — 6,7 минг киши;
Жиззах вилояти — 2,8 минг киши;
Қашқадарё вилояти — 6,7 минг киши;
Навоий вилояти — 3,3 минг киши;
Наманган вилояти — 6,2 минг киши;
Самарқанд вилояти — 11,5 минг киши;
Сурхондарё вилояти — 4,8 минг киши;
Сирдарё вилояти — 2 минг киши;
Тошкент вилояти — 7,4 минг киши;
Фарғона вилояти — 9,9 минг киши;
Хоразм вилояти — 6,2 минг киши;
Тошкент шаҳри — 23,9 минг киши.

Расмий маълумотларга кўра, шифокорлар сонининг йил сайин ошиб бориши соғлиқни сақлаш тизимида кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ва тиббий хизмат қамровини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид